date

Боярский аёл ҳакамлар ҳақидаги гаплари учун узр сўради

Боярский аёл ҳакамлар ҳақидаги гаплари учун узр сўради

Футбол шарҳловчиси Александр Боярский Ёшлар футбол лигаси – 3 (ЙФЛ-3) доирасидаги “Родина” – “Зенит” учрашуви пайтида аёл ҳакамларни камситувчи сўзлар айтиб, катта баҳс-мунозарага сабаб бўлди. Бу ҳақда Pravilamag хабар берди.

Ўйиннинг иккинчи бўлимида ҳакам Арина Становая “Родина” дарвозасига пеналти белгилаганидан сўнг, Боярский жонли эфирда аёл ҳакамлар ҳақида салбий фикр билдирди. У “аёллар футболи ўзлари учун, эркаклар футболида эса кулгили воқеалар юз беради” дея кескин танқид қилди. Шарҳловчи, шунингдек, аёлларга “фарзандли бўлиш” ва “оила билан шуғулланиш”ни маслаҳат қилган.

Орадан кўп ўтмай, Боярский ўз сўзлари учун узр сўраб чиқди:

“Мен нотўғри гапирдим ва буни тўлиқ англадим. Ҳакамлик ҳақида айтганларим шарҳловчилик меъёрларига мутлақо тўғри келмайди. Мен аслида эркаклар футболида аёлларга ўрин йўқ деб ҳисобламайман. Аксинча, аёллар футболнинг гўзаллиги”, — деди у.

“Родина” футбол клуби эса Боярскийнинг изоҳлари учун уни ўйинларда ишлашдан вақтинча четлаштиришини маълум қилди. Клубнинг баёнотида:

“Шарҳловчи Александр Боярскийнинг фикрлари ноўрин ва ҳақоратомуз бўлиб, 'Родина'нинг қадриятларига зид. Биз бунинг учун аёллар футболига бағишланган махсус тадбирлар ўтказамиз”, — дейилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Боярский аёл ҳакамлар ҳақидаги гаплари учун узр сўради