Ла Лига. "Реал" мавсум бошини "Осасуна" устидан ғалаба билан бошлади

Ла Лига. "Реал" мавсум бошини "Осасуна" устидан ғалаба билан бошлади

Хаби Алонсо бошчилигидаги "Реал Мадрид" Ла Лиганинг илк турида "Осасуна" билан куч синашиб, 1:0 ҳисобида муваффақиятга эришди.

Биринчи бўлимда "қироллик клуби" бир неча хавфли ҳужумлар уюштирган бўлса-да, гол ура олмади. Бироқ, иккинчи бўлимнинг 51-дақиқасида Килиан Мбаппе 11 метрлик жарима зарбасида унумли фойдаланган ҳолда, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ушбу гол эса ўйин тақдирини ҳал қилди.

"Реал" - "Осасуна" 1:0

19 август. Мадрид. "Сантьяго Бернабеу"

Гол: Мбаппе 51 (пенальти)

"Реал": Куртуа - Трент (Карвахаль 68), Милитао, Хейсен, Каррерас - Гюлер (Себальос 90), Чуамени, Вальверде - Браим (Мастантуоно 68), Винисиус (Гонсало 78), Мбаппе

"Осасуна": Эррера - Бойомо, Катена, Крус (Гарсия 85) - Росье, Торро, Монкайола, Бретонес - Гарсия (Муньос 66), Орос (Гомес 77), Будимир

Огоҳлантириш: Мбаппе 90

Четлатиш: Бретонес 90+4

Маълумот ўрнида, "қаймоқранглилар" навбатдаги учрашувини 24 август куни "Овьедо"га қарши ўтказади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар

Ла Лига. "Реал" мавсум бошини "Осасуна" устидан ғалаба билан бошлади – Zamin.uz, 20.08.2025