Мадриднинг "Реал" клуби бразилиялик ҳужумчи Родригони жамоада олиб қолишдан манфаатдор.
TBR Football ёзишича, Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниор клуб раҳбариятидан Родригони жорий трансфер ойнасида сотмасликни қатъий равишда илтимос қилишган. Шу пайтга қадар Англия премьер-лигаси жамоалари унинг ўйинларига қизиқиш билдиргани ҳақида маълумотлар тарқалган эди.
Ёш ҳужумчи 2019 йилдан буён "қаймоқранглилар" сафида тўп сурмоқда. У Мадрид жамоаси либосида 270 та учрашувда майдонга тушиб, 68 та гол ва 51 та голли узатма муаллифига айланган. Родригонинг бозор қиймати айни дамда 90 миллион еврога баҳоланмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар