Кун видеоси: Мессидан айрилмаган Муртазо » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
14-12-2016 | 14:49 ZAMIN.UZ / Спорт / 14 Декабр 2016
543

Кун видеоси: Мессидан айрилмаган Муртазо

Кун видеоси: Мессидан айрилмаган Муртазо

13 декабрь куни Саудия Арабистони чемпиони «Ал-Аҳли» Испания чемпиони «Барселона»га қарши майдонга тушди, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.

Ушбу учрашув арафасида ташкилотчилар каталонияликлар ҳужумчиси Лионель Месси ва унинг афғонистонлик 6 ёшли мухлиси, шу йил бошида ўз кумири футболкасини полиэтилен пакетдан ясаб олиб, интернет орқали машҳурлашиб кетган афғонистонлик Муртазо Аҳмадийнинг учрашувини уюштиришди.

Муртазо ўртоқлик ўйини бошланганида ҳам Месси билан қўл ушлашиб, майдонга чиқиб келган. У бу вақт давомида ҳамда жамоа футболчилари бир-бирлари билан кўришиб чиқаётганида Мессидан айрилмаган ва футболчининг қўли бандлигида унинг шортигидан тутиб олган.

Кейин у тўпни ўйинни бошлаш учун ўрнатиб берган. Ҳакамлар уни майдон четига таклиф қилишганида аввалига ташқарига йўналган, кейин эса бурилиб, яна Месси олдига чопган. Месси Муртазонинг бу ҳаракатларига самимий муносабатда бўлиб, унинг бошини силаган. Тез орада ўйин ҳаками етиб келиб, болакайни опичлаган ва уни майдондан олиб чиқиб кетган.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.