Кеча Конференциялар лигаси саралашининг сўнгги босқичи доирасида "Истанбул Башакшеҳир" - "Крайова" баҳси бўлиб ўтди. Унда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувда ҳисоб 45+2-дақиқада Чикилду томонидан очилди. 61-дақиқада Мора меҳмонларнинг устунлигини мустаҳкамлади.
Иккинчи бўлимдан майдонга тушган Эбоселе эса 87-дақиқада гол уриб, ҳисобни қисқартирди. Шу тариқа, истанбулликлар биринчи ўйинда мағлубиятга учради.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Элдор Шомуродов учрашувни асосий таркибда бошлаб, тўлиқ майдонда ҳаракат қилди. Аббосбек Файзуллаев эса 77-дақиқада майдонга тушди.
Конференциялар Лигаси, 4-саралаш босқичи
«Истанбул Башакшеҳир» - «Университатя Крайова» 1:2
Голлар: Эбоселе (87) - Чикилду (45+2), Мора (61).
Sofascore ушбу баҳсда ҳаракат қилган Элдор Шомуродовнинг ҳаракатларига 6,3 баҳо қўйди. Файзуллаев дебют баҳси учун 6,7 баҳога лойиқ кўрилган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!