date

ЎФФ брифингидан сўнг аккредитация карталари топширилади

ЎФФ брифингидан сўнг аккредитация карталари топширилади

Бир неча кун олдин Ўзбекистон футзал федерацияси (ЎФФ) матбуот хизмати 2025/2026-йилги мавсум учун оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш жараёни бошлангани ҳақида хабар берганди. Энди эса мазкур жараённинг сўнгги босқичига кирилмоқда.

Аккредитация учун ажратилган вақтнинг тугаши яқин. Шу боис, бугун кун давомида журналистлар, фотомухбирлар, блогерлар ва тасвирчилардан аризалар қабул қилиниши яна давом этади. Эртага ва ундан кейинги кунларда — яъни шанба ва якшанба кунлари ЎФФ масъуллари келиб тушган аризаларни кўриб чиқадилар. Танлов жараёни "ОАВ ходимларини аккредитациядан ўтказиш тартиби" асосида амалга оширилади ва барча талабларга жавоб берувчи номзодларга мавсум мобайнида хизмат қилиши учун аккредитация карталари расмийлаштирилади.

Шу билан бирга, муҳим янгилик сифатида айтиш жоизки, жорий йилнинг 25 август куни соат 14:00да пойтахтимиздаги “Wyndham Tashkent” меҳмонхонаси анжуманлар залида Ўзбекистон футзал федерацияси раҳбарияти иштирокида катта брифинг ўтказилади. Унда янги мавсум олдидан режалар, мақсадлар ва долзарб масалалар муҳокама қилинади.

Мазкур матбуот анжумани якунида эса ОАВ вакиллари учун муҳим жараён — аккредитация карталарини топшириш маросими бўлиб ўтади. ЎФФнинг Медиа ва ижтимоий тармоқлар билан ишлаш департаменти барча талабларга жавоб берган ва расмий рўйхатга киритилган журналист ҳамда блогерларга махсус аккредитация карталарини тақдим этади.

Шу тариқа, янги мавсум олдидан ОАВ вакиллари учун муҳим босқич ҳам якунланмоқда. Бу жараён нафақат ахборот соҳаси ходимлари учун, балки футбол мухлислари учун ҳам катта аҳамият касб этади. Чунки аккредитацияланган журналистлар орқали янги мавсум воқеалари кенг ёритилиб, мухлислар энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиб борадилар.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЎФФ брифингидан сўнг аккредитация карталари топширилади