“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоа марказий яримҳимоячиси Родри Эрнандеснинг майдонга қайтиши борасида мухлисларга тўғридан-тўғри хабар берди. Испаниялик мутахассис футболчини эҳтиётлаб ишлатишни режалаштираётганини таъкидлади.
“Мен Родридан фақат барқарор ва тўлиқ ҳолатда бўлишини хоҳлайман. Ҳозирча у тўлиқ формага қайтмаган. Бироқ унинг маҳорати ёки имкониятларига ҳеч қандай шубҳам йўқ. Родри ҳали ҳам дунёнинг энг кучли футболчиси ҳисобланади. Янги ‘Олтин тўп’ соҳиби бир неча ойдан кейин аниқланади, аммо ҳозирча энг яхши футболчи деб Родрини аташ мумкин”, — деди Гвардиола ўз баёнотида.
Эслатиб ўтиш жоиз, Родри оёғидан олган оғир жароҳатдан кейин жамоаси билан Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида майдонга тушганди. Бироқ “Ал Ҳилол”га қарши баҳсда у яна жароҳат олиб, сафдан чиқишга мажбур бўлди. Шу сабабли испаниялик футболчи сентябр ойининг ўртасига қадар жамоасига ёрдам бера олмайди.
Шу билан бирга, “Сити” учун Родрининг аҳамияти беқиёс. Унинг майдондаги роли — ҳимоя ва ҳужум ўртасидаги кўприк, жамоанинг асосий таянчи ҳисобланади. Шунинг учун ҳам Гвардиола унга ортиқча шошмасдан, соғлиғи тўлиқ тикланишини кутиб, яна сафга қайтаришни мақсад қилган.
Мухлислар эса Родрининг қайтишини орзиқиб кутмоқда. Унинг майдонда пайдо бўлиши билан “Сити” янада барқарор ва кучли кўриниш олишига ишонишмоқдa.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!