date

Суперлига. "Насаф" воҳа дербисида "Сурхон"ни мағлуб этди (видео)

Суперлига. "Насаф" воҳа дербисида "Сурхон"ни мағлуб этди (видео)

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Насаф" ўртасидаги беллашувда аждарлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мазкур тўқнашувдаги икки голни ҳам Ҳусайн Норчаев киритди (58 ва 61). Шунингдек, ўйиннинг 90+1-дақиқасида Рустам Турдимуродов ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Бироқ, мазкур гол ҳам жамоасини мағлубиятдан сақлаб қола олмади.

Суперлига. 20-тур. 23 август
Сурхон — Насаф 1:2
Голлар: Турдимуродов 90+1 — Норчаев 58, 61 (дубл).

Сурхон: 16. Дилшод Йўлдошев, 2. Беҳрузжон Каримов (22. Жавоҳир Жўраев, 67), 4. Нодирхон Неъматхонов, 6. Беҳзод Шамсиев, 7. Достонбек Турсунов ( 20. Сардорбек Маҳмудов,81), 8. Ҳумоюн Шербўтаев (19. Муҳаммад Али Абдураҳмонов,81), 9. Муҳсин Бозоров ( 77. Асадбек Каримов, 58), 10. Рустамбек Турдимуродов, 24. Шерзод Комилов (18. Нодирбек Абдухолиқов, 58), 27. Асилбек Жумаев, 66. Беҳруз Шайдулов.

Насаф: 35.Абдувоҳид Неъматов, 2.Алибек Давронов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев ( 10.Драган Черан,46), 7.Аденис Шала, 8.Зафармурод Абдираҳматов, 14.Шароф Муҳитдинов, 18.Ҳусайн Норчаев (22.Игорь Голбан,84), 19.Стефан Чолович (Сухроб Нуруллоев, 90), 24.Сардорбек Баҳромов (Жавоҳир Убайдуллаев, 90), 34.Шерзод Насруллаев , 92.Умарбек Эшмуродов (с).

Огоҳлантиришлар: Неъматхонов 56, Йўлдошев 90+5.

Бу ғалабадан сўнг «аждарлар» 43 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалининг 1-поғонасига чиқиб олди. «Сурхон» эса 23 очко билан 9-ўриндан жой олган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. "Насаф" воҳа дербисида "Сурхон"ни мағлуб этди (видео)