Польшада шахмат оламининг муҳим анжуманларидан бири — “Rubinstein Memorial 2025” бўлиб ўтди. Классик шаклда ўтказилган ушбу беллашувда 10 нафар йирик гроссмейстер иштирок этди.
Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Нодирбек Ёқуббоев мусобақада муваффақият қозониб, чемпионлик унвонини қўлга киритди. У 9 та партияда майдонга чиқиб, жами 6,5 очко тўплади. Ҳамюртимиз 4 та ўйинда ғалабага эришди, қолган 5 та баҳсда эса дуранг бўлди.
Ёқуббоев мусобақа давомида ўз шахсий ҳисобига 16,1 ФИДЕ рейтинги қўшди. Шу тариқа унинг умумий кўрсаткичи 2681,2 баллга етди ва у онлайн рейтинг жадвалида 45-ўринга кўтарилди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар