date

«Ливерпул» «Нюкасл» билан ўйинда иродали ғалабага эришди (видео)

«Ливерпул» «Нюкасл» билан ўйинда иродали ғалабага эришди (видео)

"Ньюкасл" ҳамда "Ливерпуль" ўртасида АПЛнинг 2-тур учрашуви бўлиб ўтди. "Ливерпуль" Гравенберх ва Экитикеларнинг голи эвазига икки тўп фарқи билан ҳисобда олдинга чиқди. Бунинг устига "Ньюкасл" футболчиси Гордон ўта қўпол ўйнагани учун қизил карточка олиб, жамоасини қийин аҳволда ташлаб кетди.
Шунга қарамай мезбонлар таслим бўлишмади ва 57 ҳамда 88 дақиқаларда гол уриб ҳисобни тенглаштиришди. Аммо "Ливерпуль" сафида захирадан ўйинга қўшилган 16 ёшли Нгумоҳа 100-дақиқада (90+10) жамоасининг ғалаба тўпини киритиб, "қизиллар"га 3 очко олиб берди.

АПЛ. 2-тур
Нюкасл — Ливерпул 2:3
«Сент Жеймс Парк», Нюкасл-апон-Тайн.
Голлар: Гимараэс 57, Осула 88 — Гравенберх 35, Экитике 46, Нгумоҳа 90+10.

Нюкасл: Поуп — Триппиер, Шер, Бёрн, Ливраменто — Бруно, Тонали, Жоэлинтон — Эланга, Гордон, Барнс.

Ливерпул: Алиссон — Собослаи, Конате, ван Дейк, Керкез — Жонс, Гравенберх — Салоҳ, Вирц, Гакпо — Экитике.

Огоҳлантиришлар: Гравенберх (8), Конате (25), Бёрн (44), Бруно (48).

Четлатиш: Гордон 45+3.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Ливерпул» «Нюкасл» билан ўйинда иродали ғалабага эришди (видео)