Истанбулнинг "Башакшеҳир" клуби матбуот котиби Гўкҳан Йилмаз, легионеримиз Аббосбек Файзуллаевнинг янги жамоага мослашуви ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Аббосбекнинг "Башакшеҳир"га мослашуви учун алоҳида вақт талаб қилинмади. У туркий тилда гаплашадиган миллатга мансуб ўзбек бўлгани учун Туркияда ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда. Ушбу ҳафтада Конференциялар лигасидаги илк расмий ўйинида иштирок этди. Аллақачон майдонларда ўз имкониятларини намойиш этмоқда," – деди клуб матбуот котиби.
Файзуллаев 7 миллион евро эвазига Туркиянинг "Башакшеҳир" клубига кўчиб ўтган ва шу клубда янги қадамлар қўймоқда. Унинг ўтган мавсумдаги ўйинлари, шу жумладан, ЦСКАдаги 72 ўйини, 8 гол ва 22 голли узатмалар билан эсда қолди. Transfermarkt сайтига кўра, унинг трансфер нархи 8 миллион еврони ташкил этмоқда.
Маълумки, Аббосбекнинг янги клубдаги ўйини мухлислар ва спорт мутахассислари учун катта қизиқишга сабаб бўлди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!