date
views 6 272

«Локомотив» клуби «Ас-Садд»дан ўз аламини олди

«Локомотив» клуби «Ас-Садд»дан ўз аламини олди

Осиё Чемпионлар лигасининг 4-туридан ўрин олган “Локомотив” ва “Ас-Садд” жамоалари ўртасидаги ўйин якунига етди.

Бугунги ўйинни ниҳоятда юқори кайфиятда бошлаган “темирйўлчилар” якунда шунга яраша йирик ҳисобда ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.

7-дақиқадаёқ Марат Бикмаев тезкор гол киритиб, ҳисобни очди. Голдан руҳланган Абрамов шогирдлари яна олдинга ташланишди. Орадан етти дақиқа ўтар-ўтмас Бикмаев дубл қайд этди. Шундан кейин ҳам ҳар икки жамоада гол киритиш имкониятлари юзага келган бўлса ҳам, биринчи бўлимда дарвозалар бошқа ишғол қилинмади.

Иккинчи бўлимда тиниб-тинчиман Санжар Шоаҳмедов гол киритиб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. 79-дақиқада эса захирадан майдонга тушган Дамир Кояшевич Темурхўжа Абдухолиқовнинг фаоллиги эвазига гол киритиб, ҳисобни 4:0 бўлишини таъминлади.

90-дақиқада эса Коряннинг ўнг қанотдан кириб бориши жуда чиройли гол билан якунланди.

Шу тариқа Вадим Абрамов шогирдлари ўтган турда “Ас-Садд”дан қабул қилиб олинган 6:2 ҳисобидаги мағлубият аламини олишга муваффақ бўлишди.

“Локомотив” – “Ас-Садд” 5:0
Голлар: М.Бикмаев (7, 14), С.Шоаҳемдов (53), Д.Кояшевич (79), Р.Корян (90).
“Локомотив”: Маъмур Икромов, Шавкат Муллажонов Ислом Тўхтахўжаев Неманья Яничич, Лутфулла Тўраев Жасур Ҳасанов (кичик), Санжар Шоаҳмедов Икром Алибоев Жасур Ҳасанов (катта), Марат Бикмаев Сардор Мирзаев.
“Ас-Садд”: Наим Муҳаннад, Ҳасан Абдулкарим, Муҳаммад Касола, Али Асад, Маруқий, Иброҳим Халфан, Алҳайдос Ҳасан, Графите, Нодир Белходж, Ли Жун Су, Муҳаммад Мусааб.

Манба: www.uff.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Локомотив» клуби «Ас-Садд»дан ўз аламини олди