Каталониянинг машҳур клуби "Барселона"да трансферлар мавзуси яна кун тартибига чиқди. Жамоанинг бош мураббийи Ханс-Дитер Флик мавсум охиригача кучли таркиб тузиш ниятида эканини билдирган. Жерард Ромеронинг маълум қилишича, мураббий клуб раҳбариятидан трансфер ойнаси ёпилишидан олдин марказий ҳимоячи билан шартнома имзолаш имкониятини кўриб чиқишни сўраган.
Бироқ бу режанинг амалга ошиши ҳозирча ноаниқ. Чунки "Барселона" ёзда жамоага қўшилган айрим футболчиларни ҳали ҳам Ла Лига рўйхатидан ўтказа олмаган. Шу боис янги трансфер борасида қарор қабул қилишда клуб молиявий ва ташкилий жиҳатдан жиддий синовларга дуч келиши мумкин.
Шу билан бирга, Фликнинг айтишича, жамоа ҳимоя чизиғида рақобатни кучайтириш орқали мавсум давомида барқарор ўйин кўрсатишни мақсад қилмоқда. Каталония клуби мухлислари эса трансфер ойнаси ёпилишидан олдин қандай янгиликлар бўлишини катта қизиқиш билан кутмоқда.
Маълумот учун, Ла Лиганинг дастлабки икки туридан сўнг "Барселона" олти очко тўплаб, турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Муттахассислар фикрича, агар жамоа ҳимояда кучая олса, мавсумда чемпионлик учун асосий даъвогарлардан бирига айланиши мумкин.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!