Криштиану Роналду ва Жоржина Родригеснинг никоҳ шартномаси молиявий жиҳатдан кўпчиликни ҳайратга солди.
Марка нашрига кўра, шартнома бўйича Роналдунинг умумий мажбуриятлари муносабатлар давомийлиги ва бошқа омилларга қараб юзлаб миллион долларга етиши мумкин. Шартнома асосий жиҳатлари:
- Жоржина учун шахсий харажатлар ойига 121 000 доллар;
- Роналдунинг мулкидан 5,6 млн долларгача эгалик ҳуқуқи;
- Ажрашиш ҳолатида пенсия ойига 110 000 доллар;
- Болалар учун алимент ойига 500 000 доллар;
- Ҳар йили қўшимча 2 млн доллар “ишончли ҳаёт” учун, икки мавсумли люкс автомобиль ва чартер рейс харажатлари;
- Ажрашишда бир марталик тўлов 50 млн доллар.
Роналдунинг бойлиги Forbes маълумотларига кўра 500 млн доллар атрофида бўлиб, у активларини келажакдаги ажрашишдан ҳимоя қилмоқчи.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!