date

"Динамо" клуби ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам нотўғри қарор чиқарган!"

"Динамо" клуби ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам нотўғри қарор чиқарган!"


Суперлига 20-тури доирасида Жиззахда ўтган «Сўғдиёна» - «Динамо» (1:1) учрашувидаги ҳакамлик бўйича «Динамо» ПФК Ўзбекистон футбол Ҳакамлари марказига шикоят хати киритган эди.


Бугун, 28 август куни ЎзФҲМ «Динамо» ПФКга расмий хат йўллаб, Жиззахдаги ўйиндаги ҳакамлик Эксперт ҳакамлар комиссияси томонидан кўриб чиқилганини расман маълум қилди. Унга кўра:

Учрашувнинг 3-дақиқасида Анваржон Ҳожимирзаевнинг рақиб футболчиси Филип Иванович томонидан йиқитилган вазиятида ҳакамларнинг 11 метрлик жарима зарбаси белгиламагани тўғри қарор деб топилган. Шунингдек, 9, 11, 31, 75-дақиқалардаги вазиятларда ҳам бош ҳакамнинг қарори тўғри деб топилди. 90+3-дақиқада Ричард Фрайдэйга нисбатан рақиб ўйинчиси томонидан тўпсиз ҳолатда қўполлик қилингани эса жарима тўпига (карточкасиз) асос бўлиши келтирилган.

Ўйиндаги кульминацион воқеа – 90+6-дақиқада Олександр Кучеренко ва рақиб ўйинчиси Шоҳрух Абдураҳмонов жарима майдони ичида тўп учун курашган вазиятдаги бош ҳакамнинг ВАРга мурожаат қилиб, пенальти белгилаш қарори эса Эксперт ҳакамлар комиссияси томонидан нотўғри деб топилди. Бу вазиятда ўйин қоидаси бузилмагани ва тўп учун кураш бўлгани таъкидланган.

Ҳакамлар маркази директори вазифасини бажарувчи Маъмур Саидқосимов имзоси билан юборилган жавоб хатида қайд этилишича, «Сўғдиёна» - «Динамо» ўйинидаги ҳакамларнинг қарорлари ўрганиб чиқилиб, тегишли жазо чорасини кўриш учун ҳакамлар қўмитасига оширилган.

Регламентнинг 23-боб, 7-бандига биноан, шикоят Эксперт-ҳакамлар қўмитасида кўриб чиқилиши учун «Динамо» ПФК ЎзПФЛ ҳисоб рақамига 10 миллион сўм ўтказганди. Шикоятда келтирилган тафсилотлар асосланганлигидан келиб чиқсак, регламентнинг 23.8-бандига мувофиқ, бу маблағ клуб ҳисоб рақамига қайтарилади.


Манба: championat.asia

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Динамо" клуби ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам нотўғри қарор чиқарган!"