date

Одил Ҳамробеков жамоаси ва терма жамоа йиғини ҳақида фикр билдирди

Одил Ҳамробеков жамоаси ва терма жамоа йиғини ҳақида фикр билдирди

Ўзбекистон Миллий терма жамоаси айни дамда юртимиз мезбонлик қилаётган “CAFA Nations Cup-2025” мусобақаси олдидан Тошкентдаги йиғин машғулотларини қизғин тарзда давом эттирмоқда. Терма жамоамизнинг муҳим фигураларидан бири ҳисобланган Одил Ҳамробеков ушбу йиғин чоғида журналистларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарди.

— “Трактор” сафидаги илк расмий ўйинимда соврин қўлга киритдим. Бу ҳар қандай спортчи учун унутилмас ва қувончли лаҳза ҳисобланади.

— Шароитлар етарлича яхши. Футболчига зарур бўладиган барча имкониятлар яратилган. Бу эса самарали тайёргарликка замин яратади.

— Терма жамоа сафида доимий равишда майдонга тушавермайсиз. Шунинг учун, йиғинга келганда — фарқи йўқ, ўртоқлик ўйини бўладими, расмий баҳсми ёки даражаси паст мусобақами — барча футболчилар ҳам, мураббийлар ҳам бу имкониятдан максимал даражада унумли фойдаланишга ҳаракат қилади. Олдимизга қўйилган вазифага эришдик, эндиликда муносиб иштирок учун қўлдан келганича тайёргарлик кўрмоқдамиз.

— Легионер футболчиларнинг йўқлиги таъсир қиладими? Буни вақтнинг ўзи кўрсатади. Бироқ уларнинг ўрнида ҳаракат қилаётган йигитлар учун бу катта имконият, ўзларини намоён қилиш учун қимматли шанс.

— Ўмон термаси жуда яхши шаклланган жамоа. Натижалари катта бўлмаса-да, улар рақибларига жиддий қаршилик кўрсата оладиган дарaжадa.

— Терма жамоада мураббий алмашиши ҳақида ҳали расмий маълумот йўқ. Шу сабабли ҳозирча аниқ фикр билдириш мушкул. Фақат тасдиқдан кейин тўлиқ муносабат билдириш мумкин, — дея таъкидлади Ҳамробеков.

Мутахассислар фикрича, Одил Ҳамробековнинг сўзлари терма жамоанинг руҳий кайфияти юқори эканини ва мусобақада муносиб иштирок учун жиддий тайёргарлик олиб борилаётганини яна бир бор кўрсатиб турибди. Мухлислар эса яқинлашиб келаётган беллашувларда терма жамоа қандай ўйин кўрсата олишини катта қизиқиш билан кутмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Одил Ҳамробеков жамоаси ва терма жамоа йиғини ҳақида фикр билдирди