date

Европа Чемпионлар Лигаси умумий босқичига қуръа ташланди

Европа Чемпионлар Лигаси умумий босқичига қуръа ташланди

Монако шаҳрида Европа Чемпионлар Лигаси умумий босқичига қуръа ташланди.

Турнирда 36 та клуб иштирок этади. Улар 4 та саватга ажратилган. Умумий босқичда ҳар бир жамоа 8 тадан ўйин ўтказади: 4 таси уйда, 4 таси сафарда.

36 та клубнинг барча натижалари умумий жадвалда жойлаштирилади. Юқори ўринни эгаллаган 8 та клуб 1/8 финалга тўғридан-тўғри йўл олади. 9-ўриндан 24-ўрингача бўлган жамоалар жуфтлик баҳсларини ўтказади. 25-ўриндан 36-ўрингача бўлган жамоалар мусобақани тарк этади.

Чемпионлар Лигаси умумий босқичи ўйинлари 16 сентябр - 28 январ кунлари бўлиб ўтади. Ўйинларнинг аниқ саналари 30 августда маълум бўлади.

Абдуқодир Ҳусанов тўп тепадиган «Манчестер Сити» қуйидаги рақиблар билан беллашади: «Боруссия», «Реал», «Байер», «Вилярреал», «Наполи», «Будё-Глимт», «Галатасарой», «Монако».

Мусобақада биринчи марта иштирок этаётган Қозоғистоннинг «Қайрат» клуби қуръага кўра ўз майдонида «Реал Мадрид», «Брюгге», «Олимпиакос» ва «Пафос» билан ўйнайди. Шунингдек сафарда «Арсенал», «Интер», «Спортинг» ва «Копенҳаген» клублари билан куч синашади.

Қуръа натижалари қуйидагича бўлди.

1-саватдаги жамоаларнинг гуруҳ босқичидаги барча рақиблари.

2-саватдаги жамоаларнинг гуруҳ босқичидаги барча рақиблари.

3-саватдаги жамоаларнинг гуруҳ босқичидаги барча рақиблари.

4-саватдаги жамоаларнинг гуруҳ босқичидаги барча рақиблари.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Европа Чемпионлар Лигаси умумий босқичига қуръа ташланди