Виталий Денисов жароҳат олди

Виталий Денисов жароҳат олди
Виталий Денисов жароҳат олди

Россия чемпионатининг 16-турида "Локомотив" ўз майдонида "Урал" ни қабул қилди ва ғалаба қозонди, деб хабар бермоқда «Kun.uz».
Бу ўйинда Виталий Денисов бошланғич таркибда майдонга тушди ва 24-дақиқада жароҳат олди. "Урал" футболчиси Александр Ерохин унинг тиззасига тепганидан кейин, Денисов 3-4 дақиқа майдонда оқсоқланганча ҳаракат қилди, аммо ўйинни давом эттира олмади. Ўйиннинг 30-дақиқасида унинг ўрнига Неманья Пейчинович туширилди.
Денисовнинг жароҳати қай даражада эканини тиббий кўрикдан кейин аниқланади. "Локомотив" 7 декабрь куни "Терек" билан баҳс юритади. Бу ўйинда Виталий жамоасига ёрдам бера олмаслиги мумкин.

Фото: uff.uz
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар