
Испания чемпионатининг 30-туридан ўрин олган "Барселона" ҳамда "Альмерия" клублари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Унда 4:0 ҳисоби қайд этилиб, каталонияликларнинг ғалабаси билан якунланди.
Дастлаб ўйиннинг 33-дақиқасида Лионель Месси ўзининг ажойиб техникаси эвазига рақиб жарима майдончасига ёриб кириб, тўпни дарвозга тўрига жойлаб қўйди – 1:0.
Иккинчи бўлимнинг 55-дақиқасида Луис Суарес ҳам ўзининг индивидуал маҳоратини намойиш этиб, орадаги фарқни иккита тўпгача етказди.
75-дақиқага келиб, Марк Бартра бурчак зарбасидан сўнг ўз имкониятини қўлдан бой бермади ва ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
Ниҳоят, баҳсинг сўнгги дақиқаларида Луис Суарес Педронинг узатмасидан сўнг, рақиб дарвозасига тўртинчи голни ҳам киритди – 4:0.
Демак, мазкур ишончли ғалаба эвазига “Барса” 74 очко тўплаб, мусобақа жадвалида етакчилик қилишда давом этади.
Испания чемпионати. 30-тур
Барселона – Альмерия 4:0 (1:0, 3:0)
Голлар: 1:0 – 33 Месси, 2:0 – 55 Суарес, 3:0 – 75 Бартра, 4:0 – 90 Суарес.
Барселона: – Браво, Дани Алвес (Монтойя, 64), Бартра, Маскерано, Адриано, Ракитич (Рафинья, 67), Роберто, Хави, Месси, Суарес, Педро.
Альмерия: – Куэста, Марин, Наварро, Трухильо, Касадо, Тейе, Корона, Веллингтон (Сориано, 56), Эспиноса (Мане, 79), Мендес (Зонго, 72), Бифума.
Огоҳлантиришлар: Маскерано (43), Бифума (55), Касадо (87), Сориано (90).
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар