date

Ла Лига. "Реал" икки дақиқада 2 та гол уриб, "Мальорка"ни мағлуб этди (видео)

Ла Лига. "Реал" икки дақиқада 2 та гол уриб, "Мальорка"ни мағлуб этди (видео)

Ла Лига 3-турида «Реал» ўз майдонида «Маллорка»ни қабул қилиб, камбэк эвазига ғалаба қилди.

Дастлаб тўқнашувнинг 18-дақиқасида Ведат Мурики ҳисобни очди. 37 ва 38-дақиқаларда Арда Гюлер ва Винисиус Жуниор голлар уриб, жамоасини олдинга олиб чиқди ва ғалаба қозонишини таъминлади.

Килиан Мбаппе учрашув давомида 2 та гол урган эди. Лекин иккиси ҳам офсайд сабаб бекор қилинди. Бундан ташқари, туркиялик истеъдод ҳам дублни расмийлаштирди, аммо бош ҳакам VAR'ни текширганидан сўнг тўп қўлга текканини аниқлади.

Ўйин якунигача ушбу натижа ўзгармади ва "Реал" очколарини 9 тага етказиб, Ла Лига пешқадамига айланиб олди.

Реал - Маллорка - 2:1

Голлар: Гюлер 37, Винисиус 38 - Мурика 18.

«Реал»: Куртуа, Трент, Милитао, Ҳейсен, Фернандес, Валверде, Чуамени, Мастантуоно, Гюлер, Винисиус, Мбаппе.

Маълумот ўрнида, "қироллик клуби" навбатдаги учрашувини 13 сентябрь куни "Реал Сосьедад"га қарши ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ла Лига. "Реал" икки дақиқада 2 та гол уриб, "Мальорка"ни мағлуб этди (видео)