date

Хаби Алонсо: Руҳ, босим ва 3 ўйинда 3 ғалаба

Хаби Алонсо: Руҳ, босим ва 3 ўйинда 3 ғалаба

«Реал» бош мураббийи Хаби Алонсо «Малорка» устидан (2:1) қўлга киритилган иродали ғалаба ҳақида тўхталар экан, натижадан мамнунлигини таъкидлади ва жамоанинг ўйин ичидаги мослашуви, руҳи ҳамда босим интенсивлигини алоҳида қайд этди.

Алонсо: «Ғалаба учун жуда хурсандмиз. Биз ўтказиб юборилган голга яхши жавоб бердик. Шу вазиятдан кейин танаффусга қадар ўзимизнинг кучли жиҳатларимиз ва энергиямиздан фойдаландик. Иккинчи бўлимда Гюлернинг голи бизга устунликни таъминлаган бўларди, лекин ундай бўлмади ва натижада оғир ўйин бўлди. Бундай ҳолатлар бизда бу мавсумда ҳам учраган. Гол бекор қилинганига келсак, ҳакам ўз қарорига эга, менда эса бошқа фикр бор — бу гол бизга фойда келтирган бўларди», — деди.

Мураббийга кўра, жамоавий характер ғалабани кўтариб келди: «Менга ёққани шуки, ютқазаётган пайтимизда гол уриш ва ҳисобда олдинга чиқиш учун кучли ҳаракат қилдик. Жамоавий руҳ туфайли ўйинни ўз фойдамизга бурдик ва ғалабага эришиш учун катта меҳнат қилдик».

Танаффусдаги тузатишлар ҳам аниқ бўлган: «Рақибга босим ўтказиш орқали ўйинимизни тўғрилаш кераклигини айтдим. Биз етарлича зич ўйнамаяпмиз, уларга яқинлашмаяпмиз ва рақиблар хотиржам ўйнаш имкониятига эга бўлди», — дея тушунтирди Алонсо.

Натижалар бўйича умумий баҳоси: «9 очколик имкониятдан барчасини тўплай олдик — бундан жуда мамнунман. Бу мавсумнинг биринчи қисми, мавсумолди тайёргарлигининг эса деярли якуний босқичи. Биз шу даврдан ишончли ўтганимиздан хурсандмиз. Энди куч тўплаш керак», — дея хулоса қилди у.

Маълумот ўрнида: Мадрид клуби Ла Лиганинг 3-турида ўз уйида иродали ғалабага эришди ва чемпионатни 3 та ўйиндаги юз фоизлик натижа билан бошлади — «бланкос»лар руҳи, босими ва мослашуви ҳозирча мукаммал ишлаяпти.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хаби Алонсо: Руҳ, босим ва 3 ўйинда 3 ғалаба