date

Муҳаммад Салоҳ: Чемпионлик учун асосий даъвогар – "Арсенал"

Муҳаммад Салоҳ: Чемпионлик учун асосий даъвогар – "Арсенал"

«Ливерпул»нинг юлдуз ҳужумчиси, мисрлик форвард Муҳаммад Салоҳ янги мавсум борасида ўз фикрларини билдирди. Унга кўра, чемпионлик сари энг жиддий ҳаракат қиладиган жамоа – «Арсенал».

«Агар чемпионатдаги етакчи даъвогарлар ҳақида сўз юритсак, мен албатта «Арсенал»ни алоҳида тилга оламан. Чунки улар беш-олти йилдан буён деярли бир хил таркибда ўйнашмоқда. Бу эса майдонда ўзаро ҳамкорликни анча енгиллаштиради.

«Ливерпул» ҳам, «Манчестер Сити» ҳам сўнгги мавсумларда таркибини сезиларли даражада янгилади. Гвардиола шогирдлари ҳар доим чемпионлик учун кураш олиб борадиган жамоалардан бири ҳисобланади. Аммо айни пайтда менинг фикримча, бу мавсумда «Арсенал»нинг имкониятлари жуда юқори», — дея таъкидлади Салоҳ.

Эслатиб ўтамиз, бугун Англия премьер-лигасининг 3-туридан ўрин олган «Ливерпул» – «Арсенал» баҳси бўлиб ўтади. Қизиқишларга тўла учрашув соат 20:30 да старт олади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Муҳаммад Салоҳ: Чемпионлик учун асосий даъвогар – "Арсенал"