date

Мануэл Аканжи трансфери учун асосий даъвогар — "Тоттенҳэм"

Мануэл Аканжи трансфери учун асосий даъвогар — "Тоттенҳэм"

«Манчестер Сити»га тегишли бўлган тажрибали швейцариялик ҳимоячи Мануэл Аканжи янги клубга кўчиб ўтиши мумкин. Европа матбуотига кўра, 30 ёшли футболчини Лондоннинг «Тоттенҳэм» жамоаси ўз сафига қўшиб олиш ниятида.

Маълумотларга қараганда, «шпорлар» Аканжи учун курашда етакчи ҳисобланмоқда. Шу билан бирга, унга Италиянинг «Милан» ҳамда Англиянинг «Кристал Пэлас» клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Ҳимоячи ҳозирда «шаҳарликлар» билан 2027 йилнинг ярмигача амал қилувчи шартнома билан боғланган. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 28 миллион евро деб баҳоламоқда.

Мануэл Аканжи «Манчестер Сити» таркибида 136 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урган ва 3 та голли узатмани амалга оширган. Шу боис, тажрибали ҳимоячининг трансфери ёзги ойнада энг қизиқарли мавзулардан бирига айланиши табиий ҳол.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мануэл Аканжи трансфери учун асосий даъвогар — "Тоттенҳэм"