Испания Ла Лигасининг 3-туридан ўрин олган баҳсда «Барселона» сафарда «Райо Валекано» меҳмони бўлди ва якунда томонлар 1:1 ҳисобига дурангга имзо чекишди.
Каталонияликларнинг ягона голини испаниялик ёш юлдуз Ламин Ямал 40-дақиқада 11 метрлик жарима зарбасидан киритди. Иккинчи бўлимнинг 67-дақиқасида эса Фран Перес ҳисобни тенглаштирди. Бундан ташқари, мадридликлар ўйин сўнггида бир неча голли вазиятлар яратган эди. Бироқ, Жоан Гарсия барчасини бартараф этиб, жамоасини мағлубиятдан сақлаб қолди.
Жамоалар қанча ҳаракат қилишмасин, учрашувда ҳисоб бошқа ўзгармади ва томонлар бир очкодан бўлишиб олишди.
Қайд этиш жоиз, беллашувда «Райо Валекано»нинг иккита голи офсайд сабаб бекор қилинди.
Ла Лига. 3-тур
«Райо Валекано» - «Барселона» 1:1
Голлар: Перес (67) - Ямал (пен. 40).
Райо Валекано - Баталла, Ратиу, Фелипе (Валентин, 76), Лежеун, Чаваррия, де Фрутос (Камелло, 76), Лопес (Перес, 59), Кис, Гарсия (Гумбау, 90), Палазон (Эспино, 90), Диас.
Барселона - Гарсия, Кунде, Эрик, Кристенсен, Бальде (Мартин, 78), Ольмо (Фермин, 62), Де Йонг, Педри, Ямал, Ферран (Левандовски, 78), Рафинья (Решфорд, 62).
Огоҳлантиришлар: Баталла (38), Лопес (45), Чаваррия (90+4) - Кунде (56).
Маълумот ўрнида, "кўк-анорранглилар" ФИФА кунларидан сўнг 14 сентябрь куни "Валенсия"га қарши ўтказади. "Райо" ҳам ушбу санада "Осасуна" билан тўқнаш келади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!