date

Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида қатнашадими?

Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида қатнашадими?

Англия Премьер-лигасининг 3-туридан ўрин олган баҳсда «Манчестер Сити» сафарда «Брайтон» билан куч синашди. Ўта кескин ва драматик тарзда кечган беллашув мезбонлар фойдасига 2:1 ҳисобида якунланди.

Учрашувнинг сўнгги қисмлари мухлисларимиз учун алоҳида эътиборга сабаб бўлди. Чунки 85-дақиқага келиб, «шаҳарликлар»нинг ўзбек ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов мушак қисмидаги оғриқ туфайли ўйинни давом эттира олмади ва захирага олинди.

Ҳозирча аниқ ташхис қўйилмаган бўлса-да, эртага ёш ҳимоячи клубнинг асосий қароргоҳида тўлиқ тиббий кўрикдан ўтади. Шу орқали унинг жароҳати қай даражада оғир эканлиги маълум бўлади.

Шу билан бирга, тиббий хулоса Ҳусановнинг яқинда старт олган «CAFA Nations Cup-2025» мусобақасида иштирок этиш-этмаслигини белгилаб беради. Миллий жамоа мухлислари эса Абдуқодирнинг тезроқ тикланиб, яна майдонга қайтишини интиқлик билан кутмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида қатнашадими?