«Ньюкасл» ҳужумчиси Александр Исак фаолиятини «Ливерпул»да давом эттиради — томонлар келишувга келгани ҳақида Фабрицио Романо хабар берди. Манбага кўра, трансфер нархи 130 миллион фунт (яъни тахминан 150 миллион евро)га тенг бўлади ва ушбу битим АПЛ тарихидаги энг қиммат трансфер сифатида қайд этилади.
Футболчининг ўзи эса Премьер-лиганинг амалдаги чемпиони билан 5 йиллик шартнома имзолайди. Шу тариқа, Исак «Энфилд»да янги саҳифа очиши, «қизиллар» ҳужум чизиғига яна бир юқори савиядаги вариант қўшилиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Исак «Ньюкасл» сафида 2022 йилдан бери ҳаракат қилиб келади: жамоа таркибида 109 та учрашувда майдонга тушиб, 62 та гол урди ва яна 11 та голга ассист бўлди. Қисқаси, «Ливерпул» жорий таркибини натижа ва универсаллик кўрсатган снайпер билан мустаҳкамламоқда — эндиликда барча назарлар расмий эълон ва дебют санасига қаратилди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!