Мадриднинг машҳур клуби “Атлетико” ўзининг расмий сайти орқали “Ювентус” ярим ҳимоячиси Николас Гонсалесни ижара асосида ўз сафига қўшиб олганини маълум қилди. 27 ёшли аргентиналик футболчи мавсум охиригача Испанияда тўп суради.
“Ювентус” томонидан тарқатилган маълумотга кўра, туринликлар ушбу битимдан дастлаб 1 миллион евро даромад кўради. Бу сумма муайян шартлар бажарилган тақдирда 2 миллион еврога етказилиши мумкин. Шу билан бирга, келишувдаги қўшимча моддага асосан, агар футболчи кутилган натижаларни кўрсатса, “Атлетико” уни 32 миллион еврога тўлиқ сотиб олиш мажбуриятини ҳам зиммасига олади. Ушбу маблағ уч йил мобайнида тўлиқ тўланиши кўзда тутилган.
Гонсалес ўтган мавсумда Италия чемпионати доирасида 26 маротаба майдонга тушиб, 3 гол урди ва 2 та голли узатма билан жамоасига ёрдам берди. Бу натижалар унинг янги жамоасига қандай фойда келтириши мухлислар учун қизиқ жараён бўлиб турибди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!