Бугун футбол мухлислари учун яна бир қизиқарли тўқнашув кутиб турибди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси CAFA мусобақасининг иккинчи тур баҳсида майдонга тушади. Мухлислар интизорлик билан кутган беллашув Тошкентдаги «Олимпия» стадионида соат 19:30 да старт олади.
Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки турда қувватли рақиб саналган Ўмон билан куч синашиб, кескин ва таъсирли ўйинда 1:1 ҳисобидаги дурангга эришган эди. Ўйин давомида жамоа бир неча бор имконият яратди, аммо ғалабани таъминлай олмади.
Турманистон миллий жамоаси ҳам ўзининг илк баҳсида Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушиб, ўхшаш натижа қайд этди. Улар ҳам 1:1 ҳисобидаги дурангга рози бўлди ва шу тариқа иккинчи турга курашчан кайфиятда келмоқда.
Мазкур тўқнашув ҳар икки жамоа учун катта аҳамият касб этади. Чунки ғалаба қозонган жамоа гуруҳдан чиқиш йўлида муҳим устунликка эга бўлади. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, бугунги баҳс ҳар томонлама кескин ва қизғин кечиши аниқ.
Футбол ишқибозлари эса ўз термасига ишонч билан курашчан руҳ бағишлашга тайёр. «Олимпия»даги ўйин нафақат майдон ичидаги, балки трибуналардаги қизғин мухлислар қўллови билан ҳам ёдда қолиши кутилмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!