date

Диёр Холматов: Бизга фақат ғалаба зарур бўлади

Диёр Холматов: Бизга фақат ғалаба зарур бўлади

CAFA Nations Cup’нинг 2-туридан ўрин олган Туркманистон – Ўзбекистон (1:2) баҳсидан сўнг терма жамоа футболчиси Диёр Холматов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

– Учрашув ҳақиқатан ҳам жуда мароқли ва бир вақтнинг ўзида оғир ўтди. Энг муҳими – ғалабага эришдик. Энди эътиборимизни кейинги беллашувга қаратамиз, – деди у.

Футболчи ҳисоб йирикроқ бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳам тўхталди:

– Бир киши кам ўйнаганимиз сабаб вазиятлар сони қисқарди. Бир футболчи кам бўлса, чарчоқ кўпроқ сезилади ва имкониятлар ҳам шунга яраша камаяди, – дея таъкидлади Холматов.

Бош соврин учун курашда биринчи ўрин масаласи ҳақида у шундай фикр билдирди:

– Худо хоҳласа, учинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонамиз. Бизга бу босқичда фақат ғалаба керак, – деди футболчи ишонч билан.

Шахсий ўйини ҳақида сўралганда эса у кулимсираб жавоб берди:

– Бугун қандай ўйнаганимни дадамдан сўрайман, – деди у ҳазил билан.

Терма жамоанинг янги либослари ҳақида ҳам ўз фикрини билдириб ўтди:

– Янги бренддаги формалар жуда яхши, сифати юқори даражада. Ижобий ҳиссиёт қолдиради, жуда қулай, – деди Холматов.

Сўнгра янги барпо этилган стадион ҳақида ҳам тўхталиб ўтди:

– Янги стадион ҳолати ҳақиқатан ҳам яхши. Энди асосийси – унда футбол ўйнаш ва мухлисларга шодлик улашиш, – дея фикрини якунлади у.


Манба: championat.asia

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Диёр Холматов: Бизга фақат ғалаба зарур бўлади