Айни дамда Испанияда машғулот йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси халқаро ўртоқлик мусобақасида ўз юришини бошлаш арафасида.
Бугун Ислом Исмоилов қўл остидаги ёш футболчиларимиз Англия U-17 жамоасига қарши майдонга тушишади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 15:00 да старт олиши белгиланган.
Шу билан бирга, мазкур турнирда Марокаш ҳамда Канада ўсмирлар терма жамоалари ҳам иштирок этади.
Эътиборлиси, ушбу мусобақада қатнашадиган барча жамоалар ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритган жамоалар ҳисобланади.
Бу беллашув нафақат таркиб синови, балки жаҳон мусобақаси арафасидаги жиддий тайёргарлик жараёни сифатида ҳам катта аҳамият касб этади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар