"Барселона" ҳамда Франция терма жамоаси ҳимоячиси Жюль Кунде жамоадошлари Усмон Дембеле ва Ламин Ямал ҳақида ўз фикрини билдирди. Унинг таъкидлашича, иккиси ҳам 2025 йилги "Олтин тўп" учун муносиб номзодлар ҳисобланади.
"Мен буни аввал ҳам айтганман ва яна такрорлайман: иккаласи ҳам бу нуфузли мукофотга арзийди. Улар ажойиб мавсумни ўтказишди, совринлар қўлга киритишди. Шунинг учун қайсини танлаш анча қийин.
Мен овоз берувчилар қаторида эмасман, аммо иккиси учун ҳам жиддий далиллар мавжуд. Ламин билан бирга ўйнаётганимдан мамнунман, у жамоага катта ёрдам бермоқда. Усмон эса фаолиятининг энг юқори чўққисида ва статистика бўйича ўзининг энг яхши натижаларини кўрсатмоқда. Қай бири кучли бўлса, ўша ғолиб чиқсин", – деди Кунде.
Маълумот учун, нуфузли "Олтин тўп" тақдирлаш маросими шу йилнинг 22 сентябр куни Париж шаҳрида бўлиб ўтади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!