Конор Макгрегор Ирландия президентликка даъвогар бўлиши мумкин

UFC’нинг икки вазн тоифасида собиқ чемпион ҳисобланган Конор Макгрегор Ирландиядаги президентлик сайловларида қатнашиши эҳтимоли ҳақида гапирди.
“Мен зарур овозларни олдим. Ирландия овози эшитилади. Мен халқнинг хоҳиш-иродаси учун шу ердаман.
Менинг йўлимга қўшилганлар буюк миллатимизнинг қутқарувчиси сифатида ёдга олинади. Улар Ирландия кўчаларида олқишлар билан кутиб олинади. Ирландия абадий яшасин!”, — дея таъкидлади машҳур спортчи.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг