date

Ла Лига ой футболчиси номига даъвогарлар: Ямал, Мбаппе ва яна 3 футболчи...

Ла Лига ой футболчиси номига даъвогарлар: Ямал, Мбаппе ва яна 3 футболчи...

Ла Лига раҳбарияти август ойининг энг яхши футболчисини аниқлаш жараёнини бошлади. Мукофот соҳиби мухлислар овоз бериши орқали белгиланади. Ушбу нуфузли соврин учун беш нафар футболчи кураш олиб боради.

“Барселона”нинг ёш иқтидор эгаси Ламин Ямал бу ойда 3 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва яна 2 марта ҳамжамоасига голли узатма берди. Унинг ёрқин ўйини мухлислар диққат марказида бўлди.

“Реал” юлдузи Килиан Мбаппе эса август ойида 3 та баҳсда иштирок этиб, ҳар учала учрашувда ҳам тўп киритишга муваффақ бўлди. Унинг самарадорлиги рақиблар учун жиддий хавф бўлиб турибди.

"Атлетик" вакили Нико Уильямс 3 та ўйинда 1 гол урди ва яна 1 голли пас билан ажралиб турди. "Эспаньол" форварди Пере Милья эса шу ойда 2 марта рақиб дарвозасини ишғол этди.

“Вилярреал” сафида ҳаракат қилаётган Николя Пепе ҳам 3 та баҳсда 2 та гол уриб, яна 1 голли узатма амалга оширди.

Шундай қилиб, Ла Лигада август ойининг энг яхши футболчиси ким бўлиши мухлислар танловига боғлиқ. Ишқибозлар ўз овозини 8 сентябрга қадар бериш имкониятига эга.

Бу беш номзод ичида асосий эътибор, табиийки, Ламин Ямал ва Килиан Мбаппега қаратилмоқда. Улар август ойидаги ёрқин ҳаракатлари билан “ой футболчиси” совринига жиддий даъвогар сифатида қайд этилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ла Лига ой футболчиси номига даъвогарлар: Ямал, Мбаппе ва яна 3 футболчи...