date

Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига чақирилмаслигига изоҳ берди

Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига чақирилмаслигига изоҳ берди

Бразилия миллий жамоаси устози Карло Анчелотти “Сантос” ҳужумчиси Неймарнинг яқиндаги ўйинларга таклиф этилмагани ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Маълумки, 9 ва 14 сентябр кунлари Бразилия термаси Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида Чили ва Боливияга қарши майдонга тушади. Айни вақтда 33 ёшли Неймар Саудия Арабистонидаги фаолиятидан сўнг ўз ватанида тўп сурмоқда.

— Бу тўлиқ техник қарор, Неймарнинг соғлиғи билан боғлиқ ҳеч қандай муаммо йўқ. Албатта, маҳорат нуқтаи назаридан Неймар кўплаб футболчилардан устун туради. Бироқ биз бир вақтнинг ўзида кўп омилларни ҳисобга оламиз. Бразилия термасига даъвогарлар сони тахминан 70 нафар футболчини ташкил этади. Энг асосий жиҳат – мувозанатни сақлаб қолиш, — дея таъкидлади Анчелотти.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия Жаҳон чемпионати саралаш босқичида эртага Чилига қарши, 10 сентябр куни эса Боливияга қарши баҳс олиб боради.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига чақирилмаслигига изоҳ берди