date

Анге Постекоглу «Байер» ва «Фенербахче» учун асосий номзодга айланди

Анге Постекоглу «Байер» ва «Фенербахче» учун асосий номзодга айланди

"Тоттенхэм"нинг собиқ бош мураббийи Анге Постекоглу яқин вақтларда яна ишга киришиши мумкин. Ҳозирда 59 ёшли австралиялик мутахассис хизматларига икки катта клуб — Германиянинг "Байер"и ва Туркиянинг "Фенербахче"си жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Маълумки, "Байер" Германия чемпионатидаги омадсиз стартдан сўнг Эрик тен Хаг билан йўлларни ажратган эди. Шу билан бирга, "Фенербахче" ҳам тажрибали португалиялик мураббий Жозе Моуринью билан шартномани бекор қилишга қарор қилганди.

Анге Постекоглу эса ўтган мавсум якунида "Тоттенхэм"ни тарк этганидан кейин ишсиз қолмоқда. Бироқ унинг номзоди Европада ҳамон юқори баҳоланмоқда. Австралиялик мутахассис 2024/25 йилги мавсумда лондонликлар билан Европа Лигасида ғолиб чиққан ва катта эътибор қозонганди.

Ҳозирги вазиятда "Байер" ҳам, "Фенербахче" ҳам жамоаларини қайта қуриш ва юқори мақсадларга етаклайдиган мураббий изламоқда. Шу боис Постекоглунинг тажрибаси ва ютуқлари уни икки клуб учун ҳам жозибали вариантга айлантирган.

Энди барча савол — австралиялик мутахассис қаерда фаолиятини давом эттиришни танлайди, деган қизиқишга қаратилган. Мухлислар эса яқин кунларда бу масала бўйича аниқ қарор чиқишини кутишмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Анге Постекоглу «Байер» ва «Фенербахче» учун асосий номзодга айланди