date

Ўзбекистон терма жамоаси бугун Қирғизистонга қарши баҳс юритади

Ўзбекистон терма жамоаси бугун Қирғизистонга қарши баҳс юритади

Ҳаммaнгизга маълум, миллий терма жамоамиз ҳозирда катта қизиқиш билан кузатилаётган “CAFA Nations Cup” мусобақасида майдонга тушмоқда. Ўзбекистон термаси “А” гуруҳида иштирок этиб, илк икки тўқнашувда турли натижалар қайд этди.

Биринч босқичда рақиб билан дуранг қайд этилган бўлса, иккинчи турда йигитларимиз Туркманистон устидан 2:1 ҳисобида зафар қозонишди. Бу натижалар орқали ҳамюртларимиз 4 очко жамғариб, гуруҳнинг етакчи жамоаларидан бири сифатида қайд этилди.

Ўмон термаси ҳам худди шундай 4 очко тўплаб, йирик даъвогарлар қаторидан ўрин олди. Улар сўнгги турда Туркманистон билан куч синашиши кутилмоқда.

Биз эса ҳал қилувчи баҳсда Қирғизистонга қарши майдонга чиқамиз. Беллашув пойтахтдаги “Олимпик” стадионида бугун, 5 сентябрь куни соат 19:30’да старт олади.

Бу тўқнашувнинг аҳамияти жуда катта. Чунки гуруҳни биринчи ўрин билан якунлай олган жамоа мусобақа финалида Эрон билан тўқнаш келади. Иккинчи ўринни қўлга киритган жамоа эса Ҳиндистонга қарши учинчи ўрин учун баҳс олиб боради.

Ҳозирги пайтда терма жамоамиз мухлислар олдида асосий мақсадни қўйган: майдонда бор имкониятдан фойдаланиб, финалга йўл олиш. Қирғизистон билан бўладиган ўйин бу борада ҳал қилувчи синов вазифасини ўтайди. Мухлислар эса миллий жамоамиздан янги ғалаба ва юксак натижалар кутишмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон терма жамоаси бугун Қирғизистонга қарши баҳс юритади