date

"Барселона" мисли кўрилмаган икки трансферни режалаштирмоқда

"Барселона" мисли кўрилмаган икки трансферни режалаштирмоқда

Европанинг етакчи лигаларида ёзги трансферлар ойнаси ёпилганига қарамасдан, катта клублар аллақачон кейинги мавсум учун ҳаракатни бошлаб юборишди. Айниқса, Испания чемпиони саналган “Барселона” келгуси ёзда жамоани кучайтириш мақсадида йирик трансфер режаларини тайёрламоқда.

Fichajes ва El Nacional каби манбаларнинг маълум қилишича, каталонияликлар икки футболчини асосий мақсад сифатида кўзлаган. Улардан бири — Италиянинг “Интер” жамоаси сафида тўп сураётган 26 ёшли ҳимоячи Алессандро Бастони. Иккинчиси эса — Мадриднинг “Атлетико” клубига мансуб 25 ёшли ҳужумчи Хулиан Альварес.

“Барселона” раҳбарияти ушбу икки трансфер учун жами 180 миллион евро ажратишга тайёр. Шу маблағдан 80 миллиони Бастонини олиб келишга сарфланиши кутилмоқда. Қолган 100 миллион эса мадридликлар сафида тўп тепаётган Альваресни қўлга киритиш учун йўналтирилади.

Мутасаддиларнинг фикрича, агар ушбу битимлар амалга ошса, Флик бошқарувидаги “Барселона” ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам сезиларли даражада кучайиши мумкин. Каталония клуби кейинги ёзда яна бир бор трансфер бозорининг марказига айланиши эҳтимолдан холи эмас.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Барселона" мисли кўрилмаган икки трансферни режалаштирмоқда