Вилатий Денисов РФПЛ рамзий терма жамоасига киритилди

  • 18 декабрь 2016, 18:52
  • 3 941
  • Спорт
  • Вилатий Денисов РФПЛ рамзий терма жамоасига киритилди

    Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда Москванинг “Локомотив” футбол клуби ҳимоячиси Виталий Денисов “Спорт-Экспресс” нашрининг талқинига кўра Россия футбол Премьер-лигаси биринчи даврасининг рамзий терма жамоасига киритилди, деб хабар бермоқда ЎФФ матбуот хизмати.

    29 ёшли футболчи ҳар бир учрашувда ўртача 6,03 баҳо билан Россия чемпионатининг энг яхши чап қанот ҳимоячиси бўлди.

    Жорий мавсума Виталий Денисов “Локомотив Москва” таркибида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та сариқ карточка ишлаб олган.
    Маълумот учун, ўзбекистонлик ҳимоячи 2013-йили “Локомотив Москва” таркибига қўшилган. Шу вақтгача у “темирйўлчилар”нинг 118 ўйинида майдонга тушиб, 1 та гол муаллифи бўлган.

    Виталий Денисов Ўзбекистон терма жамоаси сафида 63 ўйинда майдонга тушган ва унда ҳам 1 та гол киртган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Вилатий Денисов РФПЛ рамзий терма жамоасига киритилди