Франция терма жамоаси Киевда Украинани 0:2 ҳисобида мағлуб этиб, ЖЧ-2026 саралашида пешқадамликни мустаҳкамлади. Бу ҳақда Курсив.медиа хабар берди.
Учрашувни шиддат билан бошлаган французлар 11-дақиқадаёқ ҳисобни очишди. Майкл Олисе узоқ бурчакка чиройли зарба йўллаб, дарвозабонга имконият қолдирмади.
Украина жавоб ўйнаш имкониятига эга бўлди. Калюжний тўпни дарвозага жойлаб қўйди, Довбик ва Забарний Зинченконинг аниқ узатмаларидан унумли фойдалана олмади. Судаков ва Гутсулякнинг хавфли зарбаларидан кейин франциялик дарвозабон Майк Менян бир неча бор жамоани қутқариб қолди.
Иккинчи бўлимда Дешам шогирдлари ғолиб ҳақидаги саволларни бутунлай олиб ташлашди. 84-дақиқада Тчуамени узоқ масофадан тўпни Мбаппега узатиб берди ва у вазиятдан ишончли фойдаланди - 0:2.
Украина бу ўйинда жонбозлик кўрсатди, икки марта дарвоза тўсинини нишонга олди, аммо аниқлик ва, эҳтимол, бироз омад етишмади.
Нима деб ўйлайсиз, ҳеч бўлмаганда ҳисобни тенглаштириш учун Украинага нима етишмади?
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!