Европа қитъасида 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари қизғин давом этмоқда. Кундан-кунга кучайиб бораётган беллашувларда бир қанча фаворит жамоалар ўз устунлигини намойиш этди.
D гуруҳининг илк турида Франция миллий термаси Украинага қарши майдонга тушди ва 0:2 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. Франция сафида Олисе ва Килиан Мбаппе ўз номларини таблога ёздирди. Шу билан бирга, Исландия ҳам Озарбойжонни жавобсиз беш гол билан мағлуб этди ва турнинг энг йирик ҳисобини қайд этди.
Украина — Франция 0:2
Голлар: Олисе (10), Мбаппе (82).
Украина — Трубин, Конопля, Забарний, Матвиенко, Зинченко (Волошин, 87), Зубков (Назаренко, 76), Ярмолюк (Очеретко, 82), Судаков (Бондаренко, 82), Калюжний, Гутсуляк, Довбик (Ванат, 76).
Франция — Менян, Кунде (Гюсто, 90+2), Конате, Упамекано, Дин, Коне, Чуамени, Барколя (Рабио, 76), Олисе (Аклиуш, 90+2), Дуэ (Дембеле 46, Экитике 81), Мбаппе.
Исландия — Озарбойжон 5:0
Голлар: Палссон (45+2), Йоҳанессон (47, 56), Гудмундссон (66), Ҳлинссон (77).
I гуруҳида эса Италия миллий жамоаси янги бош мураббий Женнаро Гаттузо қўл остида ўз дебютини катта ғалаба билан бошлади. Эстонияга қарши баҳсда "адзуррилaр" 5:0 ҳисобида зафар қучди. Исроил термаси эса сафарда Молдовани йирик 0:4 ҳисобида мағлуб этди.
Италия — Эстония 5:0
Голлар: Кен (58), Ретеги (69, 89), Распадори (71), Бастони (90+2).
Италия — Доннарумма, Ди Лоренцо, Бастони, Калафиори, Димарко (Камбиязо, 67), Политано (Орсолини, 76), Барелла, Тонали (Локателли, 76), Заккани (Распадори, 66), Кен (Эспозито, 84), Ретеги.
Молдова — Исроил 0:4
Голлар: Перец (15), Соломон (35), Барибо (59), Глуҳ (77).
B гуруҳидаги ўйинларда Швеция меҳмонда Словенияга қарши баҳсда ғалабани охирги дақиқаларда қўлдан чиқариб, 2:2 ҳисобида дурангга рози бўлди. Швейцария эса Косовога қарши баҳсда майдонни тўлиқ назорат қилиб, 4:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.
Словения — Швеция 2:2
Голлар: Ловрич (46), Випотник (90) — Эланга (18), Айяри (73).
Швейцария — Косово 4:0
Голлар: Аканжи (22), Эмболо (25, 45), Видмер (39).
С гуруҳида эса кутилмаган натижа қайд этилди: Дания ва Шотландия ўртасидаги беллашувда ҳисоб очилмади. Греция эса ўз майдонида Беларусни йирик 5:1 ҳисобида таслим этди.
Дания — Шотландия 0:0
Греция — Беларус 5:1
Голлар: Каретсас (3), Павлидис (17), Бакасетас (21), Курбелис (36), Цолис (63) — Барковский (72, пеналти).
L гуруҳида ҳам қизиқарли баҳслар кечди. Хорватия минимал ҳисобда Фарер оролларини мағлуб этди. Чехия эса Черногорияни сафарда 0:2 ҳисобида ортда қолдириб, муҳим очколарни қўлга киритди.
Фарер ороллари — Хорватия 0:1
Гол: Крамарич (31).
Черногория — Чехия 0:2
Голлар: Черв (3), Чернпй (90+7).
Шу тариқа, саралашнинг дастлабки турлари бир қанча ажабланарли натижалар ва йирик ҳисобли ғалабаларга бой бўлди. Фаворитлар ўз мақсадини кўрсата бошлади, бироқ ҳали олдинда яна кўплаб беллашувлар кутмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!