date

ФИФА раҳбари Ўзбекистонга келади, CAFA финалини жонли кузатади

ФИФА раҳбари Ўзбекистонга келади, CAFA финалини жонли кузатади

ФИФА раҳбари Жанни Инфантино яқин кунларда юртимизга ташриф буюриши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ахборот хизмати орқали маълум қилинди.

Маълумотларга кўра, ФИФА Президентининг сафаридан асосий мақсад — Ўзбекистонда футболни янада юксалтириш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашиш ҳисобланади. Шу билан бирга, у «Миллий футбол маркази» фаолияти билан яқиндан танишиб чиқиши ҳам кутилмоқда.

Энг муҳим жиҳатлардан бири шундаки, Инфантино «CAFA Nations Cup 2025» мусобақасининг ҳал қилувчи баҳсини стадиондан шахсан томоша қилади. Бу учрашув футбол мухлислари учун нафақат йилнинг, балки минтақанинг энг йирик воқеаларидан бирига айланиши шубҳасиз.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг финал босқичида Ўзбекистон миллий жамоаси Эрон термасига қарши баҳс олиб боради. Қаттиқ кураш ва юксак муҳитда ўтиши кутилган ушбу учрашув 8 сентябрь куни «Олимпия» стадионида ўтказилади.

Ўз навбатида, футбол мухлислари ушбу сафар нафақат миллий жамоамизнинг ғалабасига ишонмоқда, балки Инфантино ташрифи орқали мамлакатимизда футбол соҳасида янги имкониятлар эшиги очилишини ҳам кутиб қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ФИФА раҳбари Ўзбекистонга келади, CAFA финалини жонли кузатади