date

U-23 Осиё Кубоги учун саралаш. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади

U-23 Осиё Кубоги учун саралаш. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади

U-23 Осиё кубоги саралаш босқичи «E» гуруҳи 2-туридан ўрин олган баҳсда Ўзбекистон Олимпия жамоаси Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушди. Якунда томонлар 2:2 ҳисобида жанговар дурангга имзо чекишди.

Дастлаб, учрашувнинг илк дақиқасидаёқ Бекназ Алмазбеков ҳисобни очди (1:0). Орадан ўн дақиқа ўтиб Рустам Турдимуродов мувозанатни тиклади (1:1).

42-дақиқада Беҳрузбек Аскаров Ўзбекистонни олдинга олиб чиққан бўлса (1:2), 56-дақиқада Арсен Шершенбеков ҳисобни яна тенглаштирди.

Жамоалар қанча ҳаракат қилишмасин учрашувда бошқа гол киритилмади ва томонлар бир очкодан бўлишиб олишди.

Осиё кубоги саралаш босқичи
Қирғизистон - Ўзбекистон 2:2
Голлар: Бекназ Алмазбеков (1), Арсен Шершенбеков (56) - Рустамов Турдимуродов (11), Беҳрузбек Аскаров (42).

Қирғизистон U-23: 1. Султан Чомоев, 2. Кристиан Браузман, 4. Саид Дациев, 6. Кайрат Абдурасулов, 8. Мирлан Бекбердинов, 11. Биимирза Зенишбеков, 14. Бакитбек Мирзалим Улу, 17. Арслан Бекбердинов, 18. Бекназ Алмазбеков, 20. Марлен Мурзааҳматов, 21. Кими Мерк.

Захира: 3. Антон Полев, 5. Даниел Разулов, 7. Эдил Осмонов, 9. Эрбол Абдужапаров, 10. Арсен Шершинбеков, 12. Бектур Кочконбаев, 13. Мелис Таштанов, 15. Эмирхан Кидришев, 16. Азирет Есманалиев, 19. Нурсултан Токтоналиев, 22. Кудрет Искандербеков, 23. Ирискелди Маданов.

Ўзбекистон: 21. Эдем Неманов, 3. Зафармурод Абдираҳматов, 6. Жаҳонгир Ўрозов, 8. Беҳрузбек Асқаров, 10. Умарали Раҳмоналиев, 13. Асилбек Жумаев (7. Азиз Холмуродов,73), 15. Диёр Ортиқбоев (4. Муҳаммадрасул Абдумажидов, 46), 17. Нодирбек Абдураззоқов (2. Иззатилло Пўлатов, 90+1), 20. Маҳмуджон Маҳамаджонов, 22. Отабек Аҳадов (11. Сардорбек Баҳромов,73), 23. Рустам Турдимуродов (16. Самандаржон Мавлонқулов, 81).

Захира: 1. Отабек Боймуродов, 5. Дилшод Абдуллаев, 9. Шерзод Эсанов, 12. Самандар Муратбаев, 14. Ойбек Ўрмонжонов, 18. Саидафзалхон Аҳроров, 19. Муҳаммадали Реимов.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » U-23 Осиё Кубоги учун саралаш. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади