date

Роналду Арманистонга қарши дубль қайд этди ва икки рекордни янгилади

Роналду Арманистонга қарши дубль қайд этди ва икки рекордни янгилади

40 ёшни қаршилаган таниқли ҳужумчи Криштиану Роналду яна бир тарихий кечани ўтказди. У 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш баҳслари доирасида Португалия терма жамоаси сафида Арманистонга қарши ўйинда икки марта гол урди ва мухлисларни ҳайратга солди.

Эътиборли жиҳати шундаки, рақиб дарвозасига йўл олган барча бешта тўп Саудия Арабистони чемпионатида тўп тепаётган португалиялик юлдузларга тегишли бўлди. “Ан-Наср” сафида ўйнаётган Криштиану Роналду ва Жоау Феликс иккитадан гол урди, “Ал-Ҳилол” ҳимоячиси Жоау Канселу эса яна бир зарба билан ҳисобни йирик кўринишга етказди.

Роналдунинг биринчи голи 21-дақиқада киритилиб, у учун терма жамоа либосидаги 139-гол сифатида қайд этилди. Шу билан бирга, у профессионал фаолияти давомидаги 941-расмий голига эришиб, янги рекорд ўрнатди.

Иккинчи бўлим бошланиши билан юлдуз ҳужумчи яна бир гол урди. Бу зарба унинг миллий жамоа сафидаги тўпларини 140 тага, умумий фаолиятидаги расмий голлар сонини эса 942 тага етказди.

Шу тариқа, Криштиану Роналду бир кечанинг ўзида икки бор тарихни янгилади. Унинг матонати, маҳорати ва иродаси Португалиянинг ғалабасига асосий омил бўлиб хизмат қилди. Мухлислар эса Роналдунинг бу рекордлари ҳали узоқ вақт тилларда айтилишини таъкидлашмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Роналду Арманистонга қарши дубль қайд этди ва икки рекордни янгилади