Айни дамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси "Дўстлик" стадионида эртанги муҳим тўқнашув – Эронга қарши ўйинга жиддий ҳозирлик кўрмоқда. Машғулотлар юқори суръатда ва максимал диққат билан ўтмоқда, чунки бу финал беллашув бутун мамлакат футбол ишқибозлари диққат марказида турибди.
Бироқ, ушбу муҳим баҳс арафасида терма жамоа таркибида йўқотишлар кузатилди. Тимур Кападзе Абдувоҳид Неъматов, Шерзод Насруллаев ва Умар Эшмуродов хизматидан фойдалана олмайди. Ушбу футболчилар терма жамоа лагерини тарк этиб, ўз клуби – "Насаф" ихтиёрига йўл олди.
Қаршиликлар сафидан ҳимоячи Алибек Давронов эса миллий жамоада қолди ва эртанги финалда терма жамоага ёрдам беришга тайёрланмоқда. Бу қарор мураббийлар штаби учун муҳим аҳамиятга эга, чунки ҳар бир ўйинчи финалда ҳал қилувчи роль ўйнаши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, финал баҳси эртага соат 19:30да пойтахтимиздаги "Олимпия" стадионида бўлиб ўтади. Миллий жамоамиз учун бу ўйин нафақат соврин учун кураш, балки ўз салоҳиятини яна бир бор намоён қилиш имконияти ҳамдир.
Футбол ишқибозлари эса эртанги тўқнашувни катта умид билан кутмоқда. Терма жамоа майдонда юксак ирода ва катта масъулият кўрсата олиши шубҳасиз.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!