date

ФИФА президенти Жанни Инфантино Ўзбекистонга ташриф буюрди

ФИФА президенти Жанни Инфантино Ўзбекистонга ташриф буюрди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси таклифига биноан, ФИФА Президенти Жанни Инфантино юртимизга расмий ташриф билан келди. Унинг ташрифи асосан футбол соҳасини янада тараққий эттиришга қаратилган янги лойиҳаларни муҳокама қилиш, Миллий футбол маркази фаолияти билан яқиндан танишиш ҳамда нуфузли мусобақа – “CAFA Nations Cup-2025” финал баҳсини жонли равишда кўриш мақсадини кўзлайди.

ФИФА делегацияси Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди. Меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти ва МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров, ЎФАнинг биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ҳамда бошқа расмийлар кутиб олишди.

Жанни Инфантинонинг ташрифи Ўзбекистон футболининг халқаро майдондаги нуфузини янада ошириши ва ФИФА билан ҳамкорликда қатор стратегик йўналишларни ривожлантириш учун муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “CAFA Nations Cup-2025” финал учрашуви бугун, 8 сентябрь куни “Олимпия” стадионида бўлиб ўтади. Мазкур баҳсда мезбон Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши майдонга тушади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 19:30 да старт олади ва футбол мухлислари учун юқори даражадаги шоуга айланиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ФИФА президенти Жанни Инфантино Ўзбекистонга ташриф буюрди