date

Ўзбекистон финалда Эронни қандай таслим қилди? (видео)

Ўзбекистон финалда Эронни қандай таслим қилди? (видео)

Тошкент ва Душанбе шаҳарларида ўтказилган нуфузли «CAFA Nations Cup-2025» мусобақасининг ҳал қилувчи финал баҳси ўз якунига етди.

Қувончли янгилик шундаки, Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихий финалда Эрон термасига қарши майдонга тушиб, мукаммал ирода ва жонкуярлик билан кураш олиб борди. Асосий 90 дақиқа давомида жамоалар бир-бирини мағлуб этишга улгуришмади ва таблода 0:0 ҳисоб қайд этилди.

Беллашув қўшимча бўлимларга ўтгач, футболчиларнинг чидам ва куч-қуввати ҳал қилувчи аҳамият касб этди. Ана шу дақиқаларда ўзбекистонликлар майдонда ташаббусни қўлга олиб, рақиб дарвозасига хавфли ҳужумларни уюштиришди.

Натижада, 119-дақиқа келганда Ҳожиакбар Алижоновнинг аниқ зарбаси энг муҳим дақиқада рақиб дарвозасини ишғол этди. Бу гол нафақат учрашув тақдирини ҳал қилди, балки бутун турнир ғолибини белгилаб берди.

Шу тариқа, Ўзбекистон миллий жамоаси CAFA Nations Cup-2025 мусобақаси олтин медалларига эга чиқди. Эрон термаси эса бош мураббий Амир Ғаленойи қўл остида иккинчи ўрин билан кифояланди.

Тошкентдаги «Олимпия» стадионида ўтган ҳал қилувчи учрашув футбол мухлислари учун узоқ вақт эсда қоладиган воқеа сифатида тарихга кирди. Якунда терма жамоамиз нафақат ғалаба қозонди, балки юртдошларига катта қувонч ва ғурур туйғусини ҳам ҳадя этди.

CAFA Nations Cup-2025. Финал
8 сентябр. Тошкент
Ўзбекистон – Эрон 1:0
Гол: Алижонов (119).

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон финалда Эронни қандай таслим қилди? (видео)