date

Италия мухлислари Исроилга қарши ўйин олдидан норозилик намойиши ўтказди

Италия мухлислари Исроилга қарши ўйин олдидан норозилик намойиши ўтказди

Жаҳон чемпионати-2026 Европа саралаш босқичидан ўрин олган Исроил – Италия (4:5) учрашуви олдидан стадион трибуналарида кутилмаган воқеа содир бўлди. Женнаро Гаттузо қўл остидаги «мовий гвардия» Исроилга қарши майдонга тушиш арафасида италиялик мухлислар ўз норозиликларини яна бир бор оммавий тарзда намойиш этдилар.

Венгрияда бўлиб ўтган беллашувда Исроил давлат мадҳияси янграётган вақтда тиффозилар майдонга орқа ўгириб олишди. Шундан сўнг трибуналарда «Stop» («Тўхтатинг») деган ёзувлар акс этган баннерлар баланд кўтарилди. Бу орқали улар Исроилнинг Ғазо ҳудудидаги ҳаракатларини тўхтатиш зарурлигини билдиришди.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил сентябрь ойида ҳам Миллатлар лигаси доирасида ўтган учрашув олдидан Италия миллий жамоаси мухлислари худди шундай ҳаракат билан норозилик билдиришганди. Ўшанда ҳам Исроил мадҳияси ижро этилган заҳоти тиффозилар майдонга орқа ўгириб, ўз фикрларини очиқ билдиришган эди.

Шу тариқа, Исроилга қарши ҳар бир ўйин олдидан италиялик мухлислар сиёсий нуқтаи назарини спорт майдонларида ҳам намоён этмоқда. Бу ҳолат эса ЖЧ саралаш баҳслари спорт билан бир қаторда глобал воқеалар таъсирида кечаётганини яна бир бор тасдиқлади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Италия мухлислари Исроилга қарши ўйин олдидан норозилик намойиши ўтказди