date

“Ливерпуль” ва “Астон Вилла” ўртасидаги трансфер музокаралари самара берди

“Ливерпуль” ва “Астон Вилла” ўртасидаги трансфер музокаралари самара берди

Англиянинг ҳозирги чемпион жамоаси “Ливерпуль” ёзги трансферлар ойнасида “Астон Вилла” клуби билан самарали келишувларга эришди.

The Kop Correspondent тарқатган маълумотларга кўра, мерсисайдликлар асосий таркибга киришда қийналаётган ёш истеъдод эгаси Харви Эллиотни “Астон Вилла” сафида давом эттиришига келишган.

Шу жараёнда “қизиллар” рақиб клуб таркибида тўп суриб келаётган Англия миллий жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси Морган Рожерснинг трансфер масаласини ҳам муҳокама қилди.

Маълум қилинишича, 23 ёшли Рожерснинг “виллаликлар” билан шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Бироқ ўйинчининг ўзи Арне Слот қўл остидаги “Ливерпуль” сафига ўтиш хоҳишини билдирган.

Келишувлар якунида “Астон Вилла” ҳам мазкур трансфер бўйича ҳамкорликка тайёр эканини таъкидлаган. Шу билан бирга, Transfermarkt таҳлилчилари Морган Рожерснинг бозор қийматини 50 миллион евро атрофида баҳолашмоқда.

“Ливерпуль” ва “Астон Вилла” ўртасидаги бу жараён ёзги трансферлар бозорида энг қизиқарли воқеалардан бири сифатида футбол жамоатчилиги эътиборида турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Ливерпуль” ва “Астон Вилла” ўртасидаги трансфер музокаралари самара берди