Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Рауф Инилеев янги мавсумни янги клубда бошлайдиган бўлди. Мураббий эндиликда фаолиятини Тошкентнинг «Обод» клубида олиб боради деб хабар бермоқда Tribuna.uz.
Манбага кўра, жамоа Рауф Инилеев билан бир йиллик шартномага имзо чеккан. 21 декабрдан бошланадиган машғулотларни айнан Рауф Талгатович олиб боради.
Янги мавсумга тайёргарликнинг биринчи босқичи 21-28 декабрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади. Шундан сўнг футболчилар қисқа муддатли танаффусга чиқади. Январь ойининг дастлабки кунларидан бошлаб тайёргарлик яна Тошкентда давом эттирилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббий 2007 йилда Осиёнинг энг яхши мураббийи сифатида тан олинганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди...
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади