date

Доннарумма: “Манчестер Сити”даги энг катта орзуим — Чемпионлар лигаси

Доннарумма: “Манчестер Сити”даги энг катта орзуим — Чемпионлар лигаси

"Манчестер Сити"нинг янги дарвозабони Жанлуижи Доннарумма яқинда берган суҳбатида жамоа билан кўзланган асосий мақсадни ошкор қилди. Унинг фикрича, катта орзу ҳамиша аниқ ва йўналишли бўлиши шарт.

“Биз ўз олдимизга финалга етиб бориш мақсадини қўйганмиз. Бу ҳақда очиқ айтаман ва бундан қочмайман. Чемпионлар лигасида "Сити" билан ғолиб чиқиш — бу менинг энг катта орзуим. Аммо бунга эришиш осон эмас, барқарорлик, тинимсиз меҳнат ва ҳар бир баҳсда ўз имкониятимизни тўлиқ кўрсатиш зарур”, — дея таъкидлади италиялик посбон.

Маълумки, 26 ёшли Доннарумма ўтган мавсумда ПСЖ сафида Европа чемпионлар лигасини забт этганди. Бироқ сентябр бошида у француз клубини тарк этиб, “Манчестер Сити”га қўшилди. Бу трансфер унинг карьерасида янги босқич сифатида баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтиш жоиз, “шахарликлар” ўтган мавсум плей-оффнинг дастлабки босқичида “Реал Мадрид”га мағлубиятга учраб, мусобақани эрта тарк этган эди. Доннарумма эса эндиликда жамоани янги чўққиларга олиб чиқиш учун асосий фигуралардан бири сифатида кўрилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Доннарумма: “Манчестер Сити”даги энг катта орзуим — Чемпионлар лигаси